Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан инвестицион лойиҳалар ташаббускорларида жорий йилда Бухоро вилоятида ишга туширилиши режалаштирилган корхоналарда маҳсулотларини экспортга йўналтириш талаблари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
“ЎзММИ”, “УзТест” маркази масъуллари Бухоро тумани “Сўфикоргар” МФЙ ҳудудидаги ёғ-мой ишлаб чиқаришга ихтисослашган “BTS CLUSTERFAT AND OIL” МЧЖ корхонасида бўлдилар. Бу ерда ҳозирги кунда 80-85 фоиз қурилиш – монтаж ишлари бажарилган.
Корхонани 2022 йилнинг март ойида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, 70-80 та қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлайди.
Хитой Халқ Республикасидан замонавий завод линияси ва махсус лаборатория жиҳозлари тўлиқлигича олиб келинаётган бўлиб, феврал ойида монтаж ишлари якунланади.
Завод бир кунда 200 тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, қадоқлаш учун махсус пластмас бутил ва шиша идишларнинг ҳам ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
Завод ишга тушиши билан иккинчи линия, яъни совун, атир-упа махсулотлари ҳам ишлаб чиқарилади.
Навбатдаги корхона “Текстил плайс” ишлаб чиқариш корхонси бўлиб, мазкур корхона томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни экспортга чиқариш бошлаб юборилган.
Заводда Экстракция, Рафинация, Қадоқлаш учун – Хитой давлатидан, Пресс – Туркия давлатларидан келтирилган энг сўнги русумдаги ускуналардир.
Корхона бир кунда 200 тонна чигитни қайта ишлаб чиқараётган бўлиб, тайёр пахта шротини Тожикистон давлатига экспорт қилиш йўлга қўйилган.
Корхонада махсус таҳлил лабораторияси ишлаб турган бўлиб, зарур меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган.
Ўрганиш ишлари тизимли ва режа асосида давом эттирилмоқда.