Юртимида ишлаб чиқарилаётган кабель, электротехника, маиший техника каби ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотлар Марказий Осиё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва бошқа хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда..

 Албатта электротехника маҳсулотларини Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, маҳсулот сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришга ёрдам беради.

     Шу мақсадда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,  Энергетика вазирлиги, UzAssystem ҚК МЧЖ, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва уюшмага аъзо корхоналар иштирокида Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) экспертлари Гилена Фурнет (Guilaine Fournet), Аристеа Кириакати (Aristea Kyriakati), Антуанетты Питт (Antoinette Pitteloud) билан онлайн учрашув ташкил этилди.   

 Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) экспертлари билан учрашувда Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) талабларига мувофиқ стандартларини қабул қилиш, корхоналарга тарқатиш, IEC  техник қўмиталари фаолият кўрсатиш масаларида фикр алмашилди.

IEC Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиктирган барча саволларга
IEC экспертлари томонидан батафсил жавоб олдилар.

   Тадбир якунига кўра, IEC стандартларини қабул қилиш, корхоналарга тарқатиштехник қўмиталари фаолият кўрсатиш бўйича  IEC экспертларидан доимий маслаҳат олишга келишиб олинди.

 

Халқаро  ҳамкорлик  бошқармаси