Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Бекобод филиали ва бошқа масъуллар  “КОТМАРКОТ CА” ишлаб чиқариш корхонсида бўлиб, соҳага доир масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш таклифини билдирдилар.

      Янгийўл туманида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ушбу корхона ҳозирги кунда Россия ва Белорусияга сифатли ўз маҳсулотларини етказиб бериб келмоқда. Учрашувда фаолиятни янада кенгайтириш, халқаро стандартларни жорий этиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ва 2021 йил 2 июнда қабул қилинган ПҚ-5133-сонли Қарор ва ПФ-6240-сонли Фармонларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берилди.