Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиалларида вилоят ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган “Мaрдлaр қўриқлaйди вaтaнни” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Учрашувга вилоят ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими Ф.Бегмуродов иштирок этиб, Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда ҳарбий-сиёсий соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимиз хавфсизлиги, тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга ҳар жиҳатдан қодир, замонавий, энг янги қурол-яроғлар ҳамда ҳарбий техника билан таъминланган, мутлақо янги Миллий армия вужуд келганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.