Она. Ватан. Бу икки муқаддас каломларнинг ёнма-ён ёзилишида жуда катта рамзий маъно мужассам. Ҳар биримиз дунёга келиб, киндик қонимиз томган, улғайган заминга ўзгача меҳр қўямиз.

Инсонни ўз онаси қанчалик меҳр ва эътибор билан парваришлаб, улғайтирса, Ватан ҳам ўз фарзандини шунчалик эъзозлайди. Уни кўз қорачиғидек асрайди.

Она-Ватан бизни шунчалик ўз бағрида вояга етказар экан, ўз навбатида биз ҳам ўзимиз, оиламиз яшаётган заминни улуғлашимиз, уни тинчлиги ва фаровонлигига масъул бўлишимиз лозим. Ўшанда онамиз ва ватанимиз олдидаги фарзандлик бурчимизни бажарган бўламиз.

Ҳар йили юртимизда 14-январь Ватан ҳимоячилари куни байрами сифатида кенг нишонланади.

Шу сана муносабати билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги жамоаси барча юртдошларимизни Ватан посбонлари байрами билан табриклайди.

Ўзбекистонимизнинг қуёши чарақлайвериб, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги абадий бўлсин!