Янги услуб билан Электр ҳисоблагичларни қиёслаш

 

“МХКМ” ДК 07-бўлим 2-тоифали мутахассиси

Нурмухамедов Н.К.

 

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ўздавэнергоназорат” ДИ билан биргаликда “Маиший истеъмолчиларнинг электрэнергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашданўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланиб, мос равишда 2736 сонлар билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинди.

Ушбу низомларнинг асосий вазифаси – қиёслашни ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёнини оптималлаштириш, уни истеъмолчи учун соддароқ ва қулайроқ қилишдир. Электрэнергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш бўйича янги қоидалар мулкдорни инстанцияларга ортиқча қатнашдан озод этади, бу мажбуриятларни мутахассислар – туман электртаъминот корхоналарининг вакиллари ўз зиммаларига оладилар. Ҳозирги пайтда бу фақат электрэнергиясини ҳисобга олиш приборларига тааллуқли. Биз томондан аҳоли учун таъмирлашдан сўнг қиёслаш сертификатини таъмирлаш устахоналарининг ўзидан олиш бўйича шароитлар яратилиб, бу уларнинг давлат метрологик хизматларига такроран мурожаат қилишларининг олдини олади.

Келинг, илгари қандай бўлганлигини бир эслаймиз. Ҳисоблагич мулкдори етказиб берувчига ҳисоблагични давлат қиёсловидан ўтказиш учун ечишга рухсат бериш ҳақида ариза билан мурожаат қилар эди. Сўнг таъминот ташкилотининг вакили истеъмолчига келиб, ҳисоблагич давлат қиёсловидан ўтказиш учун ечилганлиги ҳақида далолатнома тузиб, мулкдорга топширар эди. Кейин мулкдор ҳисоблагични давлат метрологик хизматига, масалан, “Ўзстандарт” агентлиги “МХКМ” ДКга, қиёслаш учун тақдим этарди.

“Ўзстандарт” агентлигида қиёслашдан ўтказиш учун мулкдор қиёслашдан ўтказишга шартнома тузиш ҳақида ариза ёзиши, шунингдек қиёслаш бўйича хизматларгашартнома расмийлаштириш учун ҳисоблагич ечилганлиги ҳақида далолатнома ва паспортини тақдим этиши керак эди. Қиёслаш ўтказилгандан кейинмулкдор яна агентликка ҳисоблагични олиб кетиш ва сертификат олиш учун келар эди. Сўнг у етказиб берувчига унинг вакили келиб, ҳисоблагични ўрнатиб кетиши учун яна мурожаат қиларди.

Ўтган йилнинг 1 декабридан Низом билан янги қоидалар киритилди. Қиёслашлараро интервал тугашидан бир ой олдин электрэнергия етказиб берувчиси истеъмолчининг имзосини олган ҳолда, қиёслашдан ўтказиш муддати келганлиги тўғрисида уни хабардор қилади. Хабарнома олгандан сўнг, мулкдор етказиб берувчига ариза беради. Кейин электртаъминот корхонасининг вакили келади, ҳисоблагични ечади ва далолатнома тузади. Қиёслаш ўтказиш учун тўлов суммаси кўрсатилган тўлов қоғозини беради. Тўлов амалга оширилгандан сўнг ҳисоблагич давлат метрологик хизматига хизматлар етказиб берувчининг вакили томонидан етказилади.  Метрологлар уч кун давомида ҳисоблагични қиёслайдилар. Ҳисоблагични яна электртаъминот корхонасининг вакили олиб кетади, мулкдорга етказади ва ўрнатади. Яъни, энди истеъмолчи ҳеч қаерга бориши керак эмас.Қиёслашлараро интервал ўзгармади, у барча истеъмолчиларнинг электрэнергияҳисоблагичлари учун тўрт йилни ташкил этади.

            Ҳужжатга асосан, электртаъминот ташкилоти электрэнергияҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар ҳисобланади. Бироқ мулкдорлар ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказишга тўсқинлик қилмасдан, аксинча уни самарали ўтказиш учун барча шароитларни яратишлари керак.

Қиёслаш электртаъминот ташкилотининг ташаббусига кўра амалга оширилган ҳоллар ҳам бўлиши мумкин. Бундай вазиятда қиёслашни ўтказиш учун барча харажатларни у ўз зиммасига олади, прибор мулкдори томонидан қоида бузилиши юзага келган ҳоллар бундан мустасно.

Низомнинг тўлиқ матни билан Сиз Адлия вазирлигининг www.lex.uz сайтида ва “Ўзстандарт” агентлигининг standart.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Шуни таъкидламоқчи эдимки, давлат метрологик текшируви тарқалиш доирасида оператив метрологик хизматлар кўрсатиш ва Низом талабларини бажариш мақсадида аккредитланган метрологик хизматлар тармоғи кенгайтирилди, пойтахтимизнинг Чилонзор, Бектемир ва Юнусобод туманларида “МХКМ” ДК филиаллари ташкил қилинди. Шубҳасиз, бу чоралар электрэнергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашни янада самаралироқ ташкиллаштиришга ва ўтказишга имкон беради.