Президентимиз томонидан 2021 йил 20 декабрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда сунъий ҳавзаларни интенсивлаштириш, тармоқда кластерлар ва кооперация тизимини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди ҳамда 2022 йилда балиқ етиштириш ҳажмини 600 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан “Gold fish agro eksport” балиқчилик кластерида медиа-тур ташкил этилди.
Тадбирга йиғилган журналистлар кластер фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан балиқ етиштирувчи тадбиркорларга берилаётган амалий ёрдам тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.