ЎзТТСА масъуллари томонидан навбатдаги ўрганишлар Сурхондарё вилояти ҳудудий филиалларида ташкил этилди.
Сурхондарё вилоятидаги ҳар бир ҳудудий филиаллари алоҳида маънавият хоналари ва идоравий кутубхоналарига эга.
Ҳар учала филиалда иш юритиш тўлиқ давлат тилида амалга оширилгани, ходимларнинг аксарияти ёшлардан иборат бўлгани учун лотин алифбосига ўтишда муаммо йўқлиги сабаб тўлиқ лотин алибосида иш юритиш йўлга қўйилгани, лабораторияларда жойлаштирилган барча турдаги пешлавҳалар ҳамда ахборот бурчакларидаги маълумотлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида расмийлаштирилганлиги эътироф қилинди.
Шунингдек, филиалларнинг тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналар билан олиб бораётган ишлари билан танишилганда, уларга ишлаб чиқарадиган маҳсулотининг маркировкаси, қадоқлаш ва номлаш жараёнида давлат тилига ҳам эътибор қаратиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилаётгани маълум бўлди.
Филиаларда хотин-қизлар билан алоҳида ишлар олиб борилиб, яратилган шароит, соғлиғига эътибор қаратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ижобий тажриба тўплангани маълумот учун қабул қилинди.