ЎзТТСА нинг Сурхондарёда учта тизим ташкилотининг филиаллари  мавжуд. Улар бир майдонда, бир ҳовлида аҳил ва бирдамлик билан фаолият кўрсатиб, бир эшикдан кириб чиқадилар. Аҳиллик ва тинчликнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти юзасидан ходимларга тизимли тушунтириб борилади.

Ҳаморкликда ўтказган Aҳиллик ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти ва халқ фаровонлигининг асосидир” мавзусидаги давр суҳбатида шу масалалар муҳокама этилди.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги масъул ходими А.Хурсанов ва Агентлик масъуллари иштирок этиб, жамиятда комил инсонни тарбиялаш, унинг руҳий-маънавий оламини бойитиш, онгига эзгу фазилатлар ва юксак ахлоқ руҳини сингдириш алоҳида аҳамиятга эгалиги, бу борада мусаффо ва бағрикенг, олийжаноб ва инсонпарвар дин бўлган ислом дини инсонларни ҳалолликка, эзгуликка, инсоф-адолатга, яхшилик қилишга чорлаши билан катта хизмат қилиши муқаррарлиги ҳақида маълумотлар берилди.