Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланган хужжатларни амалга ошириш “Йўл харитаси” ижроси юзасидан экспертлар учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат жараёнида икки томонлама савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш имкониятлари ва таклифлар тайёрлаш учун икки давлат экспертлари иштирокида ишчи гуруҳ тузиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси