Бугун «Уз Тест» марказининг Андижон филиалида «Ўзелтехсаноат» уюшмасига кирувчи кабель-сим маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «Гранд Теҳнолог» корхонасига ҳалқаро мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан халқаро ИСО 9001 сертификати ва СE маркировкасидан фойдаланиш сертификати топширилди.
Табдирда ЎзТТСА бошқарма бошлиғи А. Додоев ҳамда «Уз Тест» маркази масъуллари мазкур халқаро сертификатни топширдилар.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Халкаро хамкорлик бошқармаси, «Уз Тест» маркази, Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси мутахассислари ва «Гранд Теҳнолог» корхонаси хамкорлигидаги тинимсиз меҳнат, маҳсулотларнинг сифатини таъминлаш борасидаги саъйи-ҳаракатлари натижасида эришилди. Эндиликда мазкур корхоналар Ўзбекистонда ўз фаолиятида халқаро ИСО 9001 сертификати ва СE маркировкаси эга навбатдаги корхонага айланди.