ЎзТТСА томонидан маънавий-маърифий мавзулардаги тадбирлар ўтказилиб, ёшлар билан доимо яқиндан мулоқотлар ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири “Оммавий маданият” ва миллий маънавият” мавзусида агентлик тизим ташкилотларининг Сурхондарё вилояти филиалларида ўтказилди.
Учрашувда Термиз Давлат Университетининг ёш олими Қаҳрамон Тошалиев ўз маърузаси билан иштирок этиб, ёшларга “оммавий маданият”ни салбий оқибатлари юзасидан маълумот берди. Бундай иллатларга қарши курашишнинг ягона йўли бу-ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган меҳнатсеварлик, оилага, Ватанга, халқимизга садоқат билан хизмат қилишдек эзгу ғоялар билан курашиш ижобий самара бериши яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётганлиги эътироф қилинди.