Автомобилга ўрнатилган газ балонини ким синовдан ўтказишга хақли?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли «Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефт газида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган умумий техник регламенти қабул қилинган.
Умумий техник регламентнинг 8-бандида газли ёқилғида ҳаракатланувчи транспорт воситаларига газбаллонларни дастлабки ўрнатиш ёки автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда ўрнатувчи ташкилот, Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида, ушбу умумий регламентнинг 2-, 3- ва 4- иловаларидаги ва O`z DSt 2435:2011 давлат стандартида белгиланган синовларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган синов лабораториясидагина синовларни ўтказиши белгиланган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан синов лабораториялар O‘z DSt ISO/IEC 17025:2007 стандартига мувофиқ ўрнатилган тартибда аккредитация ўтказилади.
Маълумот учун, Республикамизда аккредитациядан ўтган лобораториялар сони 26 тага етди.