ЎзТТСА  ва унинг  Навоий вилояти филиалларида маънавий-маърифий тадбирлар,  иш юритишда давлат тилига риоя қилиниши юзасидан ходимлар билан суҳбат ўтказилди.

Ҳудудий филиалларда давлат тилида иш юритиш белигланган тартибда амалга оширилаётгани, ходимларнинг аксарияти ёшлардан иборат бўлгани учун лотин алифбосига ўтишда муаммо кўзга ташланмади.

 Лабораторияларда жойлаштирилган барча турдаги пешлавҳалар ҳамда ахборот бурчакларидаги маълумотлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида расмийлаштирилган. Миллий метрология институти Навоий вилояти филиалида “Метрология кузатувчанлик”, “Усулларни танлаш, мувофиқлиги ва яроқлилигини тасдиқлаш”, “Ўлчаш воситалари ва калибрлаш тартиби”, “Ички аудит ўтказиш тартиби”, “Тузатувчи амалларни бошқариш тартиби”, “Ёзувларни бошқариш тартиби”, ”Ҳужжатларни бошқариш тартиби”, “Номувофиқликларни бошқариш тартиби”, “Натижаларнинг ишончлилигини таъминлаш тартиби”,”Ўлчаш воситалари қабул қилиш, сақлаш ва топшириш тартиби”, “Сифат бўйича қўлланма”, “Калибрлаш лабораторияси сифат тизими қўлланмаси” ни давлат тилига таржима қилиб,  фойдаланиш йўлга қўйилган.