ЎзТТСА ва тизим ташкилотлари ва ҳудудий филиалларида “Юксак маънавий-ахлоқий тарбия билан жаҳолатга қарши курашиш лозим” шиори асосида маърифий учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Шундай тадбирларнинг навбатдагиси Қашқадарёда ўтказилди.
Учрашувда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, “оммавий маданият” ниқоби остидаги хатарлардан асраб-авайлаш, коррупцияни олдини олиш ва бу борада миллий қадриятларимизнинг ўрни муҳимлиги ҳақида сўз юритилди.
Ёшлар онгида она Ватанимизга бўлган муҳаббат, қадимий тарихимизга, ота-боболаримиз каби ўз динимизга садоқат туйғуларини янада шакиллантириш, келажак авлодларга етказиш, уларнинг онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитетни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбирда Агентлик Бош директорининг маслаҳатчиси Н.Мамадалиева иштирок этиб, инсоният қадим-қадимдан жаҳолатга, бидъат ва хурофотга қарши маърифат билан курашганлиги, бу эса амалиётда ижобий натижаларини берганлиги, маърифат ва маънавиятга таяниб иш кўриш хайрли эканлигига яна бир бор эътибор қаратилди.