Жорий йилнинг 14 декабрдан 18 декабрь кунига қадар «Ўзэкспомарказ»да Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда. Кўргазма Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг доирасида республикамизда фаолият олиб бораётган 1500 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг 2500 дан ортиқ маҳсулот ва хизматлари тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур кўргазмада ЎзТТСА ва «UzTEST», “Ozbek-Turk Test Markazi” қўшма корхонаси , “Farmatsiya innovatsiya markazi”, "TOPFIN RESULT", “SERT MANАGEMENT” сертификатлаштириш идоралари сертификалаштириш, стандартлаштириш ҳамда мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги хизматлари билан иштирок этмоқда.
Таъкидлаш лозим, мазкур ярмаркада Агентлик ва унинг ташкилотлари барча пешлавҳалари, эълон ва рекламаларини, маҳсулот номларини давлат тилида тақдим қилмоқда. Хизмат кўрсатиш ишлари ҳам давлат тилида амалга оширилмоқда.