Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси  ҳамкорлигида “MEDEF International” компаниясираиси  ва  «Roxalex» (Франция) компанияси бош директори КристофФонтейн ва «Axelcium» (Франция) компанияси ижрочи директори Лаурент Торранс билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида йўл қурилиш соҳасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

 Учрашувда франциялик экспертларга соҳа йўналишларида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлигини ва ислоҳотларда дунёнинг илғор давлатлари тажрибасидан фойдаланиш муҳимлигига эътибор қаратилиб, франциялик  экспертларни бу борада ҳамкорликка чорланди.

“MEDEF International” компанияси раиси  ва «Roxalex» (Франция) компанияси бош директори Кристоф Фонтейн ва «Axelcium» (Франция) компанияси ижрочи директори Лаурент Торранс Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш кузатилаётганлиги, барча соҳаларда янгиланиш, ривожланиш жараёнлари кечаётганлигини эътироф этиб, Франция томони ҳам ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда тараққий эттиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Тадбир якунига кўра, йўл қурилиш соҳасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни бахолаш йўналишларида алоқаларни доимий ривожлантиришга келишиб олинди.

 
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси