Бодом мағзига янги стандарт
“Ўзстандарт” агентлигининг тегишли қарори билан Давлатлараро стандарт “Қобиқдаги ширин бодом мағизи. Техникавий шартлар” тасдиқланди ҳамда Давлат рўйхатига киритилди. Мазкур стандарт 2017 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.
2016 йилда рўйхатга киритилган, стандартлаштириш бўйича меъёрий хужжатларнинг тўлиқ рўйхати билан бизнинг сайтимизда жойлашган “Стандартларни амалга киритиш ва бекор қилиш қарорлари” саҳифасида танишишингиз мумкин.
Стандартларни олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги “Axborot – ma’lumot markazi” ДКга мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Фаробий кўч., 333А, тел: 249-18-66,
e-mail: infocenter@standart.uz.