Ўзбекистон стандартлар институтининг бир гуруҳ вакиллари Белорусь Республикасида стандартлаштириш соҳасида пешқадамлардан бири бўлган БелГИСС (Белорусь Давлат стандартлаштириш ва сертификатлаш институти) да бўлишди.

 Ушбу сафардан кўзланган мақсад, хорижий давлатларнинг стандартлаштириш миллий институтлари билан яқин ва фаол ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда БелГИСС тажрибасини ўрганиш ҳамда соҳада фаолият олиб бораётган кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, етук мутахассисларни тайёрлашда хорижий кўникмалардан фойдаланиш ҳамда ҳамкорликнинг самарали тизимни жорий этишдан иборат бўди.

 Сафар давомида Минск шаҳрида Ўзбекистон стандартлар институти ҳамда БилГИСС ташкилотлари ўртасида халқаро ҳамкорлик битими имзоланди ҳамда икки давлат вакиллари ўртасида ўзаро алоқаларни узвий давом эттиришга келишилди.

 

 ​