Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорига асосан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотларининг Қашқадарё ҳудудий филиаллари томомнидан ҳамкорликда хотира тадбири ўтказилди.
Таъкидлаш лозим, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан улуғ ижодкор таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, шунга мувофиқ Абдулла Орипов ижодини ўрганиш, номини улуғлаш, хотирасини абадийлаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хотира тадбирида филиал ходимлари Қарши шаҳрида қад кўтарган Абдулла Орипов ҳайкали олдида ижодий суҳбат ўтказдилар. Агентлик Бош директорининг маслаҳатчиси ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган атоқли шоир, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг бетакрор ижодий мероси, унинг Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни мадҳ этган етук бадиий асарлари, сермазмун ҳаёти ва ижтимоий фаолиятининг халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясидаги беқиёс ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирди.
Тадбирда Абдулла Орипов ижод мактаби ўқувчилари томонидан шоирнинг ижод намуналаридан ёдлаб беришди.