Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан корхонабай ишлаш тизимида корхоналарда ҳалқаро стандартлар жорий этилиб SMIIC ва халқаро ISO 22000 сертификатларини олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фарғона вилоятининг Янги Марғилон шаҳарчадаги “Kerner World” корхонасида SMIIC ва халқаро ISO 22000 стандартлари жорий этиш бўйича онлайн семинар ташкил этилди.

Писта ва қурут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи мазкур корхонада Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг халқаро ҳамкорлик бошқармаси мутахассислари томонидан хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, GSP+дастури, хорижий давлатланинг импорт талаблари, маҳсулотларни стандарт талабларига мувофиқ тўғри қадоқланиши, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халқаро стандартлар муҳимлиги тушунтирилди.

Шу билан бирга бугунги кунда, экспортёр корхоналар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6240 сонли фармони ва ПҚ 5133 сонли қарори мазмун мохияти атрофлича ёритиб берилди.

Тадбир яунига кўра, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида доимий ўқув-семинари ташкил этиш ва ҳалқаро стандартларни жорий этишда амалий ёрдам беришга келишиб олинди.

 
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси