2021 йил 8-9 декабрь кунлари Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши (МГС)га аъзо давлатларнинг навбатдаги
60чи йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда МДҲ Ижроия қўмитаси ва МГСнинг стандартлар Бюроси, Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари (МГС аъзолари)нинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда МДҲ иштирокчи-давлатларида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитатлаш, бозор назорати соҳасида, Сифат соҳасидаги ютуқлари учун МДҲ мукофоти танлови, МДҲга аъзо давлатларнинг ўзаро савдо-сотиқдаги техник тўсиқлар тўғрисидаги Битим лойихаси ва бошқа соҳага оид масалалари муҳокама қилинди.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши (МГС)га аъзо давлатларнинг навбатдаги
60чи йиғилишида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари хам иштирок этди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси