ЎзТТСА ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан «корхонабай» ишлаш тизимида ҳудудлардаги саноат корхоналари билан тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилиб, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган «Реал инвест» корхонаси билан ҳамкорлик олиб борилиб, маҳсулотнинг сифати ортганлиги сабаб, GLOBALG.A.P. сертификати топширилди. Ҳозирги кунда мазкур корхона Туркия давлатига ковул маҳсулотини экспорт қилмоқда.