ЎзТТСА  ходимлари агентлик касаба уюшмаси ташаббуси билан  Ўзбек Миллий Академик драма театрида “Ўзбекча рақс” спектакли томоша қилдилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Нурилло Аббосхон муаллифлигидаги  спектаклда  ўзбек йигити  рус қизини севиб, унга  уйланиши ва  тақдир ришталари ҳақида бўлиб, ўзбекона урф-одатлар, турмушнинг оғир синовларини енгиб ўтиш, бир сўз билан айтганда  ўзбек аёлининг кечинмалари хақида маълумот берилади.

Агентлик ходимлари ўз ролларини маҳорат билан талқин этган артистларнинг ижроларидан баҳраманд бўлдилар ва мароқли  хордиқ чиқардилар.