8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги ва 10 декабр - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муноносабати билан Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиали ташаббуси билан байрам учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ромитан туманлараро иқтисодий судининг раиси А. Сафаров, ва Юрисконсульт А.Ҳасановлар иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, бўлиб ўтган муҳокамалар, унинг халқчиллиги, жаҳон конституциявий тажрибасининг бир қатор илғор жиҳатлари ҳисобга олинганлиги ва ривожланган йирик демократик давлатлар мутахассисларининг экспертизасидан ўтганлигини айтиб ўтдилар.
Тадбирда Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, Конституциямиз қабул қилинган куни давлатимиз янгидан туғилди, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйилганлиги эътироф қилинди.
Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи конституцияси янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади.
Йиғилиш давомида 10 декабр Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан ҳам йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди.