Наманган  вилоятидаги "КУБРО ТЕКСТИЛЬ САНОАТ"  корхонасига ҳалқаро мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан тақдим қилинган халқаро ISO 13485 сертификати ва СЕ  маркировкаси  топширилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги ЎзТТСА  халкаро ҳамкорлик бошкармаси, Департамент, "Ўзтест" маркази, Экспортга кўмаклашиш агентлиги, Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси мутахассислари ҳамкорлигидаги   меҳнат, маҳсулотларнинг сифатини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари орқали ижобий натижага эришилди.

Эндиликда мазкур корхоналар   ўз фаолиятида халқаро ISO 13485  сертификати ва СЕ  маркировкаси эга навбатдаги корхонага айланди.