ЎзТТСА ва унинг тизим ташкилотларида маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тилида иш юритиш, ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш, илмий салоҳияти ва малакасини ошириш бўйича амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

Худди шундай тадбир Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиалида ўтказилди. Унда маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш, иш юритиш ҳамда расмийлаштирилаётган ҳужжатларни айнан давлат тилида олиб борилиши юзасидан тавсиялар берилди.

 Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Қуронов филиалда бўлиб, амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар билан яқиндан танишган ва юқори баҳолаган, ушбу филиалнинг амалга ошираётган ишларини Чирчиқ шаҳри учун намунавий  маскан деб кўрсатиш лозимлигини айтган эди.

Филиал масъуллари ёшлар томонидан олиб борилаётган ишлар ва уларнинг метрология соҳасини чет эллик ҳамкорлари ва халқаро ташкилотлар томонидан тан олиниши бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.  Шунингдек, ҳудудларда илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш ҳамда уларнинг илмий салоҳиятини янада ошириш  ва ушбу имкониятлардан жамоа ёшлари унумли фойдаланишлари таъкидланди.