Ўзбекистон миллий метрология институти Навоий филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб “Конституция - бош қомусимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда Навоий Давлат педагогика институти филология фанлари бўйича фалсафа доктори Насиба Нурсунова, Навоий вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими Ширинбек Нуриддиновлар иштирок этиб, бош қомусимизнинг ҳуқуқий асослари юзасидан иштирокчиларга маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбирда 10 декабрь Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси қабул килинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан долзарб мавзуда маърузалар қилинди.