Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунига қадар “Тошкент ёшларни севади” шиори остида ёшлар ойлиги ўтказилмоқда.

Ёшлар ойлиги доирасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёшлари Конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида Республика илмий-амалий анжуманида фаол иштирок этдилар.

Тадбирда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, ички ишлар идоралари ходимлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ва Ёшлар иттифоқи фаоллари, 150 дан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди. Шунингдек, анжуман видеоконференция тарзида 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари талаба-ёшларига тўғридан-тўғри етказилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишдаги аҳамияти, Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидаги муҳим стратегия ислоҳотларининг, хусусий мулк, иқтисодий ривожланиш ва бозор муносабатлари устуворлиги кафолатларининг мустаҳкам негизи каби масалалар таҳлил этилди.

Анжуман давомида барча иштирокчилар Тошкент шаҳар ҳокимининг сертификати, “Энг яхши мақола” бўйича ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан, конференция ишини ташкил этишда фаол иштирок этган бир гуруҳ фаоллар қаторида Агентлик ёшлари ҳам ташаккурномалар билан тақдирландилар.