Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда “UzTEST” маркази Чирчиқ филиали ҳамкорлигида “Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори маслаҳатчиси Н.Мамадалиева, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат Педагогика Институти фалсафа фанлари ўқитувчиси О.Султанова ҳамда Республика Маънавият ва Маърифат маркази, Чирчиқ шаҳар бўлинмаси мутахассиси Д. Исмаиловалар иштирок этиб, мавзу юзасидан маълумот бердилар.
Меҳмонлар маънавий-маърифий ишлар, давлат тилида иш юритилишини таъминлаш ва лотин алифбосига босқичма-босқич ўтишдаги фаоллиги учун Чирчиқдаги 100 дан ортиқ ташкилотлар орасида Чирчиқ филиали энг намунали ташкилот филиали сифатида тан олинганлигини алоҳида таъкидладилар.
Байрам тадбирида Чирчиқ шаҳардаги 2-сонли умумтаълим мактабининг «Адолат» жамоаси ўқувчилари ўзларининг қизиқарли чиқишлари ва рақслари билан учрашувни жонли ва кўтаринки руҳда ўтишини таъминладилар.