Юртимизда Бош қомусимиз қабул қилинганининг 29 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон стандартлар институтида ҳам ушбу сана муносабати билан “Конституция – менинг тақдиримда” мавзусидаги тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда Республика юристлар малакасини ошириш марказининг кафедра мудири, юридик фанлар доктори Бобоқул Тошев иштирок этиб, Институт ходим ва мутахассисларига Бош қомусимиз яратилиши тарихи, мақсад ва вазифалари, унда шахс ва фуқароларимиз эркинлиги, бурч, ҳуқуқлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбир якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.