Янги таҳрирдаги  ИСО 9001:2015  стандарти  бўйича  сифат  сертификати тақдим этилди

 

Жорий йилнинг 19 декабр  куни «Ўзстандарт» агентлиги қошидаги «O'zbek-TurkTestMarkazi» МЧЖ ҚК томонидан «VISION TEXTILE» МЧЖ га янги таҳрирдаги ISO 9001:2015 стандарти бўйича халқаро сифат менежмент тизими сертификати топширилди.

Ўрганишлар натижаларига кўра, «O'zbek-Turk Test Markazi» МЧЖ ҚК сисертификатлаштириш идораси аудиторлари томонидан «VISION TEXTILE» МЧЖ  корхонаси  ISO 9001:2015 халқаро стандарт талабларига мувофиқ эканлиги тасдиқланди.

«VISION TEXTILE» МЧЖ корхонаси сифат менежмент тизимини барча аудитор текширув босқичларидан ўтди, ҳужжатлар текширилди, хом-ашё ва ишлаб чиқариш шароитининг хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларнинг юқори сифатлилиги тасдиқланди.

ISO 9001:2015 сертификати «VISION TEXTILE» МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни доимий равишда юқори сифатини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларида турли хил хатарларни камайтириш ва баҳолаш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, мижозлар ҳоҳиши ва талаблар қаноатлантирилганлигини аниқлашга имконият беради.