Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, «УзТест» маркази, Ўзбекистон миллий метрология институти коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари ва Адлия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ филиалларида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Соҳа ходимларининг фаолиятида шаффофликни таъминлаш, қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларини олдини олиш бўйича ўтган мазкур тадбирларда иштирокчилар ўзлари учун муҳим бўлган саволларга жавоб олдилар.