Тадбирда БМТ Савдо ва тараққиёт бўйича конференция (UNCTAD), БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (UN FAO), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), БМТ Европа Иқтисодий Комиссияси (UNECE) рахбарлари, Лаос, Эфиопия, Монголия, Ўзбекистон вакиллари ва мустақил ҳалкаро экспертлар иштирок этди.
Кун тартибига асосан йиғилишда БМТ Савдо ва тараққиёт бўйича конференция (UNCTAD) лойихаси доирасида амалга оширилган ишлар, сифат ва синов, стандарт, мувофиқликни баҳолаш, транспорт, логистика, статистик рақамлар ва савдо-сотиқдаги техник тўсиқларга оид масалалар кенг муҳокама қилинди.
маълумот учун, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакилллари тадбирда қуритилган меваларни ҳалкаро сертификатлаш, уларннг стандарлари ва сифати, сохада олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан презентация билан иштирок этди.