Чирчиқ шаҳрида металлургия, кимё, электроэнергетика, электротехника, қурилиш материаллари саноати, қишлоқ хўжалиги техникалари ва бошқа соҳалар учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар иштирокида навбатдаги ярмарка тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази мутахассислари кўргазмада иштирок этаётган корхона вакиллари билан учрашиб, корхоналарда халқаро стандартларни жорий қилиш ва сертификатлаштиришнинг афзалликлари, экспорт маҳсулотлар учун хорижий давлатларга қўйилган талаблар, соҳага оид қарор ва фармолар мазмун-моҳияти, тадбиркорлик субъектлари учун яратилган янги имтиёзлар ва енгилликлар тўғрисида тушунчалар бермоқда.