Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Халқаро савдо йўналишида таҳсил олувчи талабалар, профессор ўқитувчилар, илмий ходимлар ва потенциал маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан ўтказилган тренинг давомида халқаро стандартларни ишлаб чиқариш корхоналарида жорий қилишнинг афзалликлари, экспорт маҳсулотларига қўйилган сифат талаблари борасида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.