Экспортбоб  маҳсулотларнинг  рўйхати  кенгаймоқда

Республикамиздаги экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга амалий кўмак бериш учун  2016 йил мобайнида  ишлаб чиқарувчи корхоналарга озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги, кабель, табиий асал маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнида  стандартлаштириш,  сертификатлаштириш  ва  қадоқлашга  бўлган  ҳалқаро талаблар ўрганилди,  ҳамда мурожаатчиларга бепул тақдим этилди.  Бунинг натижасида озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги, кабель, табиий асал каби маҳсулотлари Европа иттифоқи, Япония ва Хитой каби ривожланган давлатларга экспорти йўлга қўйилди.