“Til-tur” лойиҳаси асосида Фарғона вилояти ҳудудий филиалларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг жараёнида ходимларга давлат тилини ўргатиш ва лотин алифбосига ўтилиши юзасидан амага оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Лекин ҳар учала тизим ташкилотларида бошқа миллатга мансуб бўлмаган ходимлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Филиал маъуллари Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Тил ва адабиёт университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан ташкил этилган ўқув курсларида малака оширганлар, ўзларининг билимларини ходимларга иш жараёнида ўргатиб бормоқдалар.

Ходимларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилган идоравий кутубхонада турли мазмундаги адабиётлар мунтазам равишда янгилаб борилади. Бу ишлар Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази билан ҳудудий филиаллар ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси асосида амалга оширилади.