Агентликнинг Наманган вилояти ҳудудий филиалларида Президентимизнинг парламент палаталари қўшма мажлисидаги нутқини ўрганиш ва Давлат рамзларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Учрашувда Давлатимиз раҳбарининг Президентлик лавозимига киришишига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган нутқлари халқимизни янги марралар сари илҳомлантиргани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, маърифий учрашувда Давлат рамзлари ҳақида алоҳида тўхталиниб, Давлат байроғи ҳақида сўз юритилди. Маълумки, жонажон Ватанимиз мустақилликни қўлга киритган дастлабки йиллариданоқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида Давлат байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинди. Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

Учрашув ниҳоясида ҳудудий филиал ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.