Ўзбекистон стандартлар институтида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Д.Сатторов, бош директор ўринбосари Ж.Шукуров ҳамда қатор тизим ташкилот раҳбарлари, институт фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу ҳисобот йиғилиши танқидий тусда ўтиб, унда жорий йилнинг ўтган даврида институтда олиб борилаётган ислоҳотлар, ташкилотнинг кенг жабҳадаги фаолияти, кўзда тутилган вазифаларнинг бажарилиши, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш йўллари ҳақида сўз борди.

Йиғилишда Ўзбекистон стандартлар институт директори А. Хамдамов сўзга чиқиб, жорий йилда амалга оширилган ишлар, стандартлаштириш соҳасида олиб борилаётган фаолият, унинг самарадорлигини оширишга янгича ёндошиш омиллари масалаларига тўхталди. Шу билан бирга, келгусида институт жамоаси олдида турган қатор вазифа ва режалар ҳақида сўзлади. Тадбирда ҳар бир бўлим бошлиқларига ўз йўналишлари доирасида янги зарурий топшириқлар юклатилди.