Мамлакатимизда умумиллий ҳаракатига айланиб бораётган “Яшил макон” лойиҳаси асосида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Олмазор тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда дарахт кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди.
Тумандаги “Гулсарой” маҳалласида ҳокимлик томонидан тавсия этилган ер майдонига бугундан бошлаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида Агентлик томонидан белгиланган режага кўра, жами бўлиб 6 минга яқин кўчатлар экалиши ва уни парваришлаш ишлари бажарилади.