Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий филиаллари Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб "Муқаддасдир Ватан байроғи" шиори остида Фарғона шаҳридаги 67 метрлик давлат байроғи ўрнатилган Ислом Каримов хиёбонида бўлдилар.
Ёшлар давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллар эканлиги, давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлаши, озод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари – Давлат герби, Давлат байроғи, Давлат мадҳияси азиз эканлиги ва улар маънавиятнинг энг муҳим тимсоллари эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Шу боис, байроғимиз ёки гербимизга назар солганимизда ёки мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.