Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастурининг «Марказий Осиёда савдони ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси ва "Hilfswerk International" халқаро ташкилоти билан ҳамкорлигида «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш бўйича Марказий Осиё ишчи гуруҳи» доирасида фаолият юритувчи Миллий техник гуруҳларнинг минтақавий учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мазкур учрашувда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъуллари иштирок этмоқдалар.
Миллий техник гуруҳ йиғилиши эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.
Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси