Ёш ва етук кадрларни таёрлаш амалиёти ва тажриба алмашиш масаласига Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан алоҳида этибор қаратилган.

Жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, UNDP Uzbekistan, Hilfswerk International, Қишлок ҳўжалиги вазирлиги ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида Тошкент вилоятида жойлашган "Gold Dried Fruits Export” ва “UZBEK AGRO FOOD” корхонасида Марказий Осиё ва маҳаллий мутахассислар учун қуритилган мева ва сабзавотлар учун сифат стандартларини ишлаб чиқаришга йўналтириш бўйича навбатдаги амалиёт ташкил этилди.

Амалиёт раҳбари Туркиялик халқаро эксперт Эмре Киричиоглу Марказий Осиё мутахассислари томонидан қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотлари учун ишлаб чиқилаётган сифат стандартлари, маҳсулотларни жаҳонга экспорт қилишига имконият беришини таъкидлади

Шу билан бирга мутахассислар сифат стандартлари ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида фақат назарий билимлар билан чекланиб қолмаслиги, айниқса бу соҳада амалий билим ва кўникмаларга эга бўлиш ҳар бир мутахассис учун ўта муҳим босқич ҳисобланаши қайд этилди

Амалиётда мазкур соҳадаги халқаро тажриба бўйича фикр алмашилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди ва Халқаро эксперт томонидан саволларга батафсил жавоб берилди. Амалиёт якуни бўйича ҳар бир мутахассис назарий билимларни амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашда масъулият билан ёндашишига умид билдирилди.

 

 


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси