Қарши шаҳрида ташкил этилган «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси»да Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди.

 Мазкур кўргазмада Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати ва бошқа шу каби соҳалар учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхоналар иштирок этишди.

 Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ва уларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш имкониятлари борасидаги тақдимотлар саноат ярмаркасининг асосий мавзусига айланди. Мазкур саноат кўргазмаси вилоятдаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматлар учун янги шартномалар имзолаш ва харидорлар топиш имкониятини яратади.