Тўқимачилик ва енгил саноат институтида Бутунжаҳон сифат кунига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
“Сифат менежменти тизими - тараққиёт мезони” мавзусидаги мазкур семинарда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.
Давра суҳбати давомида мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4887-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан “Озиқ-овқат сифат ҳафталиги” тадбирларини ташкил этилаётганлиги, миллий иқтисодиёт эҳтиёжлари ва замонавий рақобат муҳитининг талабарига асосан ушбу фаолият йўналишлари тобора ривожланиб бораётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.