Жорий йилнинг 8-12 ноябрь кунлари БМТТДнинг "Савдони ривожлантириш" лойиҳаси (UNDP)томонидан "Hilfswerk International" халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган "Қуритилган мева ва сабзавотлар учун сифат стандартлари асосида сифатни бошқариш тизимлари ва экспортгача текшириш хизматларини ривожлантириш" бўйича минтақавий тренинги бўлиб ўтмоқда.

Тренинг мақсади – савдо бозорларида чакана занжирлар/харидорлар талабларига риоя этилишини таъминлаш учун қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотлари учун халқаро сифат стандартлари, экспортгача текшириш ёндашувларни амалий қўллаш бўйича Марказий Осиё минтақаларида иштирокчиларини тайёрлаш.

Тренинг давомида, тренинг спикери, Туркия савдо вазирлиги савдо инспектори Жаноб Кириcиоглу Емре томонидан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) текшириш схемаси сифатида тегишли техник қоидаларга, ёндашувлар ва стандартлаштириш амалиёти ҳақида маълумот берилди.

Тренингда иштирокчилар қуритилган мева ва сабзавотларнинг ушбу соҳасидаги халқаро тажриба юзасидан фикр алмашдилар, мавжуд муаммолар ва иштирокчилар томонидан билдирилган таклифларни ўрганиб чиқдилар ҳамда халқаро эксперт Емре Крикиоглу саволларга батафсил жавоб бердилар.

Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси