Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан Фарғона вилоятида сифат инфратузилмасини жамоатчиликка кенг жорий қилиш мақсадида “Сифат ҳафталиги” тадбири бошланди.

Агентлик ва “Корзинка” супермаркети билан ҳамкорликда бўлиб ўтаётган мазкур тадбирда кенг жамоатчилик, мутасадди ташкилотлар мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқдалар.
Маълумот ўрнида: жорий йил январь-октябр ҳолатига 694 та корхонада 859 та сифат менежмент тизимлари бўйича сертификатлар расмийлаштирилган, шундан, 328 та корхона сифат,  121 та экологик,  39 та озиқ-овқат ҳавфсизлиги, 26 та энергетик,  60 та касб-ҳунар ҳамда 278 та корхоналар менежмент тизимлари бўйича сертификатлаштирилди.

Шу билан бирга, 44 та корхонада “Oeko-tex” халқаро стандарт талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқарилаётган бўлса, 45 та фермер хўжаликларида 7785 гектар майдонда халқаро “Global G.A.P.” ҳамда “Organic” стандартлари жорий қилиниб, сертификатлаштирилган ер майдонлари 11 966 гектарга етказилди.