Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Стандартлар институти ва “UzTest” маркази масъуллари Туркия давлатида музокаралар олиб бормоқда.

Икки давлат ўртасидаги стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ходимлар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш борасидаги музокаралар “Турк АК" аккредитация идораси ва Турк стандартлар институтида ташкил этилди.

Расмий ташриф давомида мазкур ташкилотларнинг халқаро алоқалар бўйича иш юритиши ва фаолияти билан яқиндан танишилди. Ҳозирда ҳамкорлик масалаларини янада ошириш борасида икки давлат вакиллари ўртасида муҳокамалар давом этмоқда.