Маънавиятимиз ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилишда музейларимиз алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат қайта таъмирдан чиқарилган “Чирчиқ тарихий” музейига Чирчиқ филиали жамоаси томонидан саёғат уюштирилди. Асосий мақсад, маънавий-маърифий тадбирлар баҳонасида ходимларни Чирчиқ шаҳар тарихи билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
Музей ходимлари ҳар бир экспонат тарихи билан бирма-бир таништириб, шаҳридан топилган қадимий топилмалар юзасидан ҳам маълумотлар берилди. Музей фондининг асосий қисми сопол ва мис буюмлар, меъморий безак қопламалари, этнографик буюмлар, юртимиз рассомларининг асарлари каби нодир экспонатлардан иборат. Ходимлари бундай учрашувдан катта таъсуротга эга бўлдилар.